Қозоғистонлик спортчи ММА бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

None
None
SOFIA. Kazinform - 30 июлдан 1 августгача Болгария пойтахти - София шаҳрида ММА бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, унда 23 мамлакатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Бирлашган ММА федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон шарафини 29 спортчи ҳимоя қилди. 14-15 ёш тоифасида - 5 та, 16-17 ёшда эса -24 та жамоа аъзоси иштирок этди.

Мусобақанинг иккинчи куни, 14-15 ёш тоифасидаги жанглар натижасига кўра, 3 спортчи бирданига чемпионатнинг бронза медалига сазовор бўлишди: Туркистон вилоятидан Аяжан Ергентай ва Аяулим Аубакир, шунингдек, Ақмола вилоятидан Элизавета Симаненко.

Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида 16-17 ёш тоифасидаги жанглар бўлиб ўтди. 47,7 кг вазн тоифасида WКО вакили Гулназ Абдрахманова кумуш медал соҳиби бўлди, Эльнара Бисенова шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

52,2 кг вазн тоифасидаги спортчи қизлар ҳам медал соҳибига айланишди. Ақтўбе вилояти спортчиси Жанна Каскинова кумуш, Алмати вилояти вакили Аружан Жақан 3 -ўринни эгаллади.

Ғарбий Қозоғистон вилояти вакили Райяна Ақдавлетова 70,3 кг вазн тоифасида чемпион бўлди ва яна бир қозоғистонлик – Манғистау вилоятидан Арухат Иброва кумуш медал соҳибаси бўлди.

83,9 кг гача, 93 кг гача ва 120,2 кг гача бўлган вазн тоифаларида Игор Ахматов (Қарағанди вилояти), Никита Лямин (Қарағанди вилояти) ва Иляс Сайфулин (Ақмола вилояти) бронза медалига сазовор бўлишди.

Мусобақа натижаларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 1 олтин, 3 кумуш ва 8 бронза мавжуд.



Сўнгги хабарлар