Қозоғистонлик спортчи қиз UFC билан шартнома имзолади

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик аралаш жанг санъати устаси Мария Агапова UFC билан шартнома имзолади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

У бу янгиликни ўзининг Instagram саҳифасида ўртоқлашди. Спортчи қиз мураббийларига, жамоадошларига кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди ва унинг кўпдан бери орзуси ушалганини айтди.

22 ёшли Мария Агапованинг активида саккизта ғалаба бор, шулардан олтитасига муддатидан илгари эришилган, бир марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Касбий фаолиятини 2015 йилда бошлаган.

Қозоғистонлик спортчи сўнгги учрашувини 4 октябр куни Канзас-Сити шаҳрида ўтказди. Унда у Invicta FC доирасида бразилиялик Марилья Сантосни (10-4) биринчи раундда нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин яна бир қозоқ аралаш яккакураш жангари Жалғас Жумағулов Ultimate Fighting Championship (UFC) билан шартнома имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар