Қозоғистонлик спортчи Грузиядаги стол тенниси турнирида учинчи бўлди

None
TBILISI. Kazinform – Грузия пойтахтида стол тенниси бўйича 20 мамлакат спортчилари иштирокида WTT Youth Contender турнири якунланди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

19 ёшгача бўлганлар ўртасида қозоғистонлик Сарвиноз Мирқадирова (Қозоғистон) бронза медалига сазовор бўлди.

Турнир доирасида у Нини Липартияни (Грузия) 3:0, Мане Казарянни (Арманистон) 3:0, Тако Рижваджени (Грузия) 3:1 ҳисобида енгди ва ярим финалда эса Конг Цз Ламга (Гонконг) 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Сўнгги хабарлар