Қозоғистонлик спортчи Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

None
AQTAÝ. Kazinform – Манғистаулик етти карра жаҳон чемпиони Ильдар Ягьяев стритлифтинг ва воркаут спорт турлари бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, дея хабар беради Kazinform вилоят спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Гиннеснинг рекордлар китобига киришига спортчининг 2021 йилда Киевда ўтказилган стритлифтинг ва воркаут бўйича жаҳон чемпионатида эришган муваффақияти ва рекорди сабаб бўлди.

Спортчи 40 килограмм оғирликда икки қўли билан 10 марта турникда тортилиб, рекорд ўрнатди. 19 сентябр куни Ильдар Гиннеснинг рекордлар китобига кириш сертификатини олди.

Спортчининг сўзларига кўра, натижани рўйхатдан ўтказиш учун аризани тахминан етти ой олдин юборган.

«Баъзан аризани кўриб чиқиш ярим йил давом этади. Гиннеснинг рекордлар китобига эришган ютуғим видеосини тақдим этдим. Тасдиқлаш учун уч ой вақт кетди. Кейинчалик менинг рекордим рўйхатга олинди. Ҳақиқатан ҳам рекордчилар рўйхатини тўлдирган Сертификат Лондондан жўнатилди. У менга бир ойча келди. 19 сентябрда эса уни олдим», - дейди спортчи.


Манғистау вилояти стрит-воркаут ва стритлифтинг федерацияси президенти Ильдар Ягьяевнинг нафақат вилоятимизда, балки бутун республикада стрит-воркаут ва стритлифтинг ҳаракатини оммалаштиришга катта ҳисса қўшмоқда.

«Стрит-воркаут ва стритлифтинг Қозоғистонда расмий спорт тури сифатида тан олинишини истайман. Агар ушбу спорт турига зарур эътибор берилса, юртимиз байроғини жаҳон саҳналарида тез-тез кўтариш имконига эга бўлардик», - деди Ильдар.

Сўнгги хабарлар