Қозоғистонлик спортчи дунёнинг энг истиқболли боксчилари кучли олтилигидан жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Таниқли бокс шарҳловчиси Дэн Рафаэль 2021 йил якунлари бўйича энг истиқболли профессионал боксчилар рўйхатини тақдим этди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Улар орасида ўрта вазн тоифасида енгилмаган қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули ҳам бор. У 19 нафар боксчи орасида олтинчи бўлди.

«Тоp Rank промоутерлик компанияси ва менежери Эгис Климас қўл остидаги чапақай Алимханули яхши ишламоқда ва уни қонуний номзод деб ҳисоблаш мумкин. 2016 йилги Олимпиада ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган. 2013 йилги жаҳон чемпионати ва 2013-2014-йилги Осиё чемпионатларида ҳам олтин медални қўлга киритган. У ўзининг сўнгги жангларида ўрта вазн тоифасида собиқ чемпионлар Роб Брант ва Ҳассан Ндам Нжикамни нокаутга учратиб, профессионал боксчи сифатида тез кўтарилди. Энди у WBО йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Деметриус Андраде билан жанг қилишга тайёр», — деб ёзди Рафаэль Fight Freaks Unite сайтидаги рукнида.

Кучли боксчилар учлигига Жаред Андерсон (АҚШ, супероғир вазнда), Ксандер Зайяс (Пуэрто-Рико, биринчи ярим ўрта вазн) ва Конор Бенн (Буюк Британия, ярим ўрта вазн) кирди.

Сўнгги хабарлар