Қозоғистонлик спортчи Дубайда жаҳон Гран-приси ғолиби бўлди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Руфат Хабибуллин найза улоқтиришда F-64 тоифасида 41,83 м натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди. Камерунлик спортчи 40,93 м натижа билан иккинчи, Маврикий спортчиси 32,71 м натижа билан учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик спортчи Дастан Муқашбеков ядро улоқтириш бўйича кумуш медал соҳибига айланганди.

Пара енгил атлетика бўйича жаҳон Гран-приси 26 февралдан 1 мартгача Дубайда бўлиб ўтмоқда. Мусобақада дунёнинг 61 давлатидан 545 нафар спортчи иштирок этмоқда.


Сўнгги хабарлар