Қозоғистонлик ўсмирлар шифокор ва ўқитувчи бўлишни хоҳлайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда ўсмирларнинг ярмидан кўпи кенг тарқалган касблар фойдасига танлов қилади. 15 ёшли ўқувчиларнинг касбий режалари ҳақидаги маълумотлар PISА тадқиқотида келтирилган, дея хабар беради Кazinform ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовнинг Тelegram-каналига таяниб.

Вазирнинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг ҳар уч босқичида ҳам шифокорлик касби касб афзаллиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Масалан, PISА-2022 (9%), PISА-2015 (10%) ва PISА-2018 (5%) синовларида «Умумий амалиёт шифокори» энг оммабоп жавоб бўлди.

– Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ўсмирларнинг ўқитувчилик касбига бўлган қизиқиши ҳам сезиларли даражада ошган ва бу, менимча, ўқитувчи мавқеини юксалтириш борасидаги ишларимизнинг самарасидир, – дейди Асхат Аймағамбетов.

Тадқиқотнинг уч босқичида ушбу касбга қизиқувчи ўқувчилар улуши икки бараварга ёки 5 фоизга, яъни PISА-2015да касбий афзалликлар бўйича еттинчи ўриндан PISА-2022 тестида иккинчи ўринга кўтарилди. 2022 йилда аллақачон 9% ўқувчилар «Умумтаълим мактабида ўқитувчи» мутахассислигини бўлажак касби сифатида танлаган.

PISА-2022 тест натижаларига кўра, АКТ мутахассисликлари энг талабга эга касблар ўнталигига киритилди. Бундан ташқари, энг талабга эга касблар ўнлигидан стоматологлар (4%), маҳсулот ва кийим-кечак дизайнерлари (3%), бино ва иншоотлар архитекторлари (3%), спорт мураббийлари, инструкторлар ва спорт соҳасидаги мутахассислар (2%), психологлар (2%), косметологлар ва тегишли ишчилар (1%), реклама ва маркетинг бўйича мутахассислар (1%), график ва мултимедиа дизайнерлари (1%) жой олди.

PISА (Programme for International Student Аssessment) – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан етакчи илмий ташкилотлар билан консорциумда, миллий марказлар иштирокида амалга оширилаётган ўқувчиларнинг таълим ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур. Дастур тести бутун дунё бўйлаб мактаб ўқувчиларининг функционал саводхонлиги ва билимларни амалда қўллаш қобилиятини баҳолайди. Ҳар уч йилда бир марта ўтказилади, 1997 йилда ишлаб чиқилган, биринчи марта 2000 йилда ўтказилган. Синовда 15 ёшли ўсмирлар иштирок этади.


Сўнгги хабарлар