Қозоғистонлик шорт-трекчи «Осиё болалари» ўйинлари чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик шорт-трекчи Мейржан Толеген Россиянинг Кемерово шаҳрида ўтказилган «Осиё болалари» қишки спорт ўйинларида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шорт-трек бўйича Ғарбий Қозоғистон вилояти терма жамоаси мураббийи, Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Максим Лозовойнинг сўзларига кўра, бугун 1000 метр масофага югуришда Мейржан Толеген энг яхши натижага эришди.

Яна бир ғарбий қозоғистонлик Мадияр Мадихов марра чизиғини учинчи ўрин билан кесиб ўтди. У бронза медали соҳибига айланди.

Орал вилояти Деркўлда жойлашган олимпия захиралари вилоят ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синфида таҳсил олаётган Мейржан Толеген будан олдин 1500 метр масофага югуришда кумуш медални қўлга киритган эди.

Шорт-трекчиларга Ерхат Қубашев, Данабек Хайров, Максим Лозовой каби мураббийлар сабоқ беришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон шорт-трекчилари «Осиё болалари» ўйинларида иккита медал қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, Қозоғистон «Осиё болалари» ўйинларида яна 2 та медални қўлга киритди.

«Осиё болалари» ўйинларида қозоғистонлик шорт-трекчилар эстафетада яна 2 та медални қўлга киритди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар