Қозоғистонлик шахматчилар Жаҳон олимпиадасида олтинчи ғалабасини қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида саккизинчи учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Бугунги учрашувда қозоғистонликлар словакиялик рақиблари билан учрашиб, 3,5-0,5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жансая Абдумалик, Бибисара Асаубаева ва Гулисхан Нахбаева ўз беллашувларида ғалаба қозонди. Ксения Балабаева дуранг билан якунланди.

Ушбу учрашув бошланишидан олдин Қозоғистон рейтингда ўнинчи, Словакия 13-ўринни эгаллаган эди.

Кеча қозоғистонлик шахматчилар Вьетнам терма жамоасини 2,5-1,5 ҳисобида мағлуб этишди ва бунинг эвазига Олимпиада рейтингида тўрт поғона юқорига кўтарилишди.

Бу ғалаба қозоғистонлик аёллар учун турнирдаги олтинчи ғалаба бўлди.

Фото: Sports.kz.

Сўнгги хабарлар