Қозоғистонлик шахматчи Жаҳон олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ёш шахматчи Сауат Нурғалиев Озарбайжонда 1-11 октябр кунлари ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Охирги раундгача медаллар учун жуда муваффақиятли курашдик. Энг асосийси йигитлар жуда юқори тайёргарлик ва яхши ўйин кўрсатишди. Бронза совринини Иманғали Ахилбай (тахтада – индивидуал ҳисоб), олтинни Сауат Нурғалиев (тахтада – индивидуал ҳисоб) қўлга киритди. Биз билан 12 ва 14 ёшли ўғил болалар ўйнашди, келаси йил эса бу жамоа билан яна медаллар учун курашишни режалаштирганмиз», - дейди жамоа сардори Павел Коцур.


Сўнгги хабарлар