Қозоғистонлик шахматчи ФИДЕ Гран-приси етакчиси билан дуранг ўйнади

28 Сентябрь, 08:55
Қозоғистонлик шахматчи ФИДЕ Гран-приси етакчиси билан дуранг ўйнади

ASTANA. Kazinform – Шахмат бўйича ФИДЕ (WGP) аёллар ўртасидаги Гран-при биринчи босқичининг тўққизинчи турида қозоғистонлик Бибисара Асаубаева ва Жансая Абдималик навбатдаги ўйинини дуранг билан якунлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур мусобақанинг тўққизинчи босқичида Жансая Гран-приси соҳиби россиялик Александра Горячкина, Бибисара германиялик Динара Вагнер билан учрашди.

Жансая билан дуранг ўйнагач, россиялик шахматчи биринчи ўриндан тушиб кетди.

Гран-при баҳсларида қўш шахматчи 1 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Жансая еттинчи ўрнини сақлаб қолди, Бибисара эса ўнинчи ўриндан саккизинчи ўринга кўтарилди.

28 сентябр куни Жансая турнирнинг яна бир юлдузи - россиялик Екатерина Лагно билан учрашади, Бибисара германиялик Элизабет Петц билан куч синашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар