Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева Осиёнинг энг яхши шахматчиси бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 18 ёшли қозоғистонлик шахмат бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаева Осиёнинг энг яхши шахматчиси деб топилди. Бу ҳақда спортчи Instagram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Кеча Халқаро шахмат федерациясининг (Fédération Internationale des Échecs – FIDE ) тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шахмат бўйича 15-жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд менга «Аёллар ўртасида 2021 йилги Осиёнинг энг яхши шахматчиси» мукофотини топширди», – деди спортчи.

Будан ташқари, Бибисара Асаубаева аёллар ўртасида блиц бўйича энг ёш жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бибисара 2021 йил 30 декабрда Польшанинг Варшава шаҳрида блиц бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 17 ёшида ғолиб чиқди. У аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер (2019). Эркаклар ўртасида халқаро уста (2020). Блиц бўйича жаҳон чемпиони (2021).



Фото: instagram.com/bibisarachess

Сўнгги хабарлар