Қозоғистонлик режиссёрнинг «Ҳужум» фильми Rotterdam халқаро кинофестивалида иштирок этади
19 Январь 14:55

Қозоғистонлик режиссёрнинг «Ҳужум» фильми Rotterdam халқаро кинофестивалида иштирок этади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик режиссёр Адилхан Ержановнинг «Ҳужум»(штурм) фильми 51-Rotterdam халқаро кинофестивалининг асосий дастурига киритилди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси хабар беради.

Филм Big Screen Competition танлови доирасида намойиш этилади ва фестивалнинг ўзи 26 январдан 6 февралгача онлайн тарзда ўтказилади.

«Ҳужум» – Россиянинг LOOKFILM ва FORESTFILM компаниялари кўмагида ShortBrothers томонидан ишлаб чиқарилган Қозоғистон-Россия қўшма фильми.

Лойиҳада «Қазақфильм», «Sinerental» студияси ва машҳур «Nomad Stunts» каскадёрлар жамоаси ҳам иштирок этди.

Асосий ролларни россиялик актёрлар Александра Ревенко ҳамда режиссёрлар Ким Дружинин ва Андрей Шалопанинг «28 панфиловчи» ҳамда «Шогирд» ва «Юқорига ҳаракат» фильмларида, Алексей Мизгиревнинг «Конвой» фильмларида суратга тушган Азамат Ниғманов ижро этган.

Фильмда бош ролларни Берик Айтжанов, Данияр Алшинов, Нурлан Батиров, Нурбек Мукушев, Еркен Ғубашев ва Ерден Телемисов ижро этган.

Фильм муаллифи ва режиссёри Адилхан Ержанов. Продюсерлар: Серик Абишев, Ольга Хлашчева, Александр Плотников, Борис Хлебников, Наталья Дрозд, Анна Тихонова, Аблайхан Ашимов, Жайдарбек Кунғожинов.



Фильм сюжетига кўра, Қаратасдаги мактабни номаълум шахслар эгаллаган.

Улар болаларни гаровга олишади, лекин ҳеч қандай талаб қўймайди.

Қор бўрони туфайли ва алоқа муаммолари туфайли маҳаллий полиция шаҳардан қўшимча куч талаб қила олмайди.

Маҳаллий ўқитувчи Тазши ёрдам узоқ муддатга келмаслигини тушуниб, болалари гаровда бўлган ота-оналардан иборат ҳужумчилар гуруҳини тўплайди.

Кечаси улар ҳужум қилишлари ва муҳим қарорлар қабул қилишлари керак.


Янгиликлар

Архив