Қозоғистонлик полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчини қутқариб қолди
26 Январь 17:58

Қозоғистонлик полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчини қутқариб қолди

QYZYLORDA. Kazinform - Қизилўрда вилоятида ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлдан қутқариб олинди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Воқеа Қармақши туманидаги Чимкент-Самара трассасининг Ақтўбе қишлоғи яқинида содир бўлган. 45 ёшли ўзбекистонлик бошқараётган юк машинаси ноқулай об-ҳаво ва сирпанчиқ туфайли йўлдан чиқиб кетган. Юк машинаси эгаси чўлда ёлғиз қолган.

«Ҳодиса муносабати билан ҳайдовчи эвакуация қилинди. Воқеа жойига Қармақши тумани полицияси патрул-пост хизмати гуруҳи етиб келган. Уларнинг ёрдами билан юк машинаси йўлга қайтарилди. Ҳайдовчига сафарини давом эттиришда ёрдам берилди», — дейилади Қизилўрда вилоят полиция департаменти хабарида.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив