Қозоғистонлик парасузувчи Қоҳирадаги очиқ турнирда кумуш медални қўлга киритди

None
CAIRO. Kazinform - Қоҳирада бўлиб ўтган очиқ турнирда қозоғистонлик парасузувчи Роман Агалаков 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform Жисмоний имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб хабар беради.

Р. Агалаков япониялик спортчига имкониятни бой бериб, 1:02,46 сония натижа билан маррага етиб келди. Учинчи ўрин эса ўзбекистонлик спортчига насиб этди.

22—30 ноябр кунлари Қоҳирада парасузиш бўйича очиқ халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада Қозоғистон, Япония, Ироқ, Ўзбекистон, Марокаш, Ҳиндистон ва Мисрнинг 35 спорт клубидан спортчилар иштирок этди.

Фото: csp-parasport.kz


Сўнгги хабарлар