Қозоғистонлик ОТМлар ўқув дастурларин ўзлари ўзгартиради

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон олий ўқув юртлари иш берувчиларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурларини ўзлари ўзгартиради. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Жаҳон QS рейтингида Қозоғистон университетлари сони икки баробарга ошиб, 14 тага етди. Шу қаторда университетлар сони ҳам ортди, Times Higher Education (THE) рейтингига киритилган университетларнинг позициялари яхшиланди», - деди вазир Марказий Осиё ректорлари форумида.

Унинг фикрича, бу - Болония жараёни тамойилларининг амалга оширилиши, шунингдек, университетларга академик, бошқарув ва молиявий мустақиллик берилгани натижасидир. Агар илгари намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлса, эндиликда олий ўқув юртларининг ўзлари иш берувчиларнинг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларини ўзгартирадилар.

Сўнгги хабарлар