Қозоғистонлик Олимпиячилар Пекинга етиб келишди

None
None
BEIJING. Kazinform - Жума куни эрталаб қозоғистонлик спортчилар 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Аir Аstana авиакомпаниясининг махсус рейсида Пекин халқаро аеропорти «Шоуду»га етиб келишди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу рейсда конькида учиш, шорт-трек, фристайл-могул, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш ва чанғи икки кураши бўйича Қозоғистон терма жамоалари аъзолари этиб келишди.

Қозоғистон делегацияси ПЗР тести ва паспорт назоратидан ўтиб, Олимпия қишлоғига йўл олди.

Хабар берганимиздек, барча спортчилар ва мураббийлар парвоз олдидан сўнгги ҳафталарни карантин шароитида ўтказдилар – улар учинчи шахслар билан бевосита алоқа қилмасдан «пуфакчалар» деб аталадиган жойда яшаб, машғулотлар олиб боришди.

ХХIV Қишки Олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар