USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистонлик олимлар онкологик  касалликларни диагностика қилиш учун эритма ишлаб чиқди

8 Ноябрь 12:15
Баҳам кўринг:
Қозоғистонлик олимлар онкологик  касалликларни диагностика қилиш учун эритма ишлаб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - С. Aманжолов номидаги Шарқий Қозоғистон университети олимлари бачадон бўйни саратонини комплекс диагностика қилиш бўйича эритма ишлаб чиқди, деб хабар беради ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
Қизилўрдалик олимлар гуруч қобиғидан кремний диоксиди ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқдилар

Икки йил давомида тадқиқотчилар соғлиқни сақлаш маркази вакиллари билан биргаликда цитология соҳасида талабга эга бўлган суюқлик таркибини ишлаб чиқдилар.

Натижада авваллари хориждан келтирилган маҳсулотларни мамлакатда тайёрладилар. Энди олимларнинг бу янгиликлари тиббий хизматлар нархини пасайтиради. Чунки бу ҳам молиявий, ҳам географик жиҳатдан ҳамёнбоп бўлади. Олимларнинг фикрича, эритма сифати хорижий аналоглардан қолишмайди.

«Олимларимизнинг меҳнати импорт ўрнини босиш муаммосини ҳал қилмоқда. Ушбу тадқиқот натижасида биоматериалларни сақлаш учун маҳкамлаш эритмасининг оптимал таркиби ишлаб чиқилди. Бу биоматериалларни барқарорлаштириш ва ташиш имконини беради, яъни саратон касаллигини кейинги диагностика қилиш учун бачадон бўйнига малҳам сифатида ишлатилади. Бу ишланманинг ўзига хослиги саратон касаллигини тезкор диагностика қилиш муаммосини комплекс ҳал этишдир», деди С.Aманжолов номидаги Шарқий Қозоғистон университети Миллий тадқиқот лабораторияси кичик илмий ходими Aйдана Имашева.

Эслатиб ўтамиз, бир гуруҳ олимлар ўзларининг фиксатор эритмаси учун патент олишган. Натижада ушбу маҳсулот Қозоғистон Республикасининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари реестрига киритилди. Лойиҳа ҳозирда тижоратлаштириш босқичида. Олимлар, шунингдек, бошқа биологик материалларни сақлаш учун эритмалар таркибини яхшилаш устида ишламоқда.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив