Қозоғистонлик олимлар автомобиль йўллари қурилиши бўйича Хитойнинг тажрибаси билан танишди

None
Фото: gov.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Хитой йўл соҳаси мутахассислари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги расмий сайтига таяниб.

Қозоғистон йўл илмий-тадқиқот институти мутахассислари Хитойда бўлиб, қўшни давлатнинг йўл қурилиш соҳасини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш, лойиҳалаш, қуриш, йўлдан фойдаланиш, автомобиль йўллари қурилиши иқтисодиёти билан яқиндан танишяпти. Бундан ташқари, қозоғистонлик мутахассислар Хитой Халқ Республикасининг йўл қурилиши соҳасидаги техник базаси билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Иш давомидаги учрашувлардан бирида институт вакиллари Цзянсу транспорт институти (Jiangsu Transportation Institute) билан ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Айтганча, «Қозоғистон йўл илмий-тадқиқот институти» АЖ мамлакатда автомобил йўллари соҳасининг меъёрий-техник базасини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боряпти. Ташкилот экспертлари янги технологиялар ва жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда йўл хўжалиги меъёрий-ҳуқуқий базасининг янги тузилмасини ишлаб чиқяпти. Бу вазифа узоқ ва яқин хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси асосида амалга оширилади. Шу муносабат билан юқорида қайд этилган меморандумни яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Йўл соҳаси мутахассислари сўнгги 10 йил ичида ХХРда йўл қурилиши сифати сезиларли даражада ошганини таъкидладилар. Хитой тезюрар ва бошқа юқори даражадаги автомобиль йўлларини жадал ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга.


Сўнгги хабарлар