Қозоғистонлик оғир вазн тоифасидаги нокаутчи WВА рейтингининг юқори поғонасидан жой олди
2 Июль 09:50

Қозоғистонлик оғир вазн тоифасидаги нокаутчи WВА рейтингининг юқори поғонасидан жой олди

NUR-SULTAN. Кazinform - Оғир вазн тоифасида қозоғистонлик нокаутчи Иван Дичко (12-0, 11 КО) Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WБА) энг кучли 15 нафар боксчиси рўйхатига кирди. Бу ҳақда Kazinform Sport.kzга таяниб хабар берди.

WBА сайти маълумотларига кўра , қозоғистонлик 31 ёшли Дичко энг яхши 15 нафар боксчининг янгиланган рейтингида 15-ўринни эгаллаган.

Яна бир оғир вазндаги қозоғистонлик боксчи жан Кособуцкий рейтингда саккизинчи поғонадан жой олди.

Хабар берганимиздек, асли Рудний шаҳрида туғилган Иван Дичко Буэнос-Айресда аргентиналик боксчи Кевин Эспиндолани мағлуб этган эди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив