Қозоғистонлик оғир атлетикачи ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда илк медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик оғир атлетикачи Арапбай Нурасил Албанияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform федерация матбуот хизматига таяниб.

Дуррес (Албания) шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу чемпионатда Қозоғистон шарафини 11 нафар спортчи – 5 нафар ўғил ва 6 нафар қиз ҳимоя қилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 57 давлатдан 268 нафар иштирокчи мусобақда иштирок этади.

photo

Мусобақанинг учинчи кунида вазни 67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтаришда бронза медалини қўлга киритган Нурасил Арапбай Қозоғистон терма жамоаси ҳисобига илк медални келтирди. Икки кураш натижаларига кўра, спортчи 266 (120+146) килограмм кўтариб, 4-ўринни эгаллади.

28 март куни қозоғистонликлар икки вазн тоифасида иштирок этадилар: 73 килограммгача – Ерасил Саулебеков, 59 килограммгача – Алтинай Танибергенова.

Оғир атлетика бўйича 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1 апрель куни якунланади.

photo

photo

Фото: instagram.com/wf_rk


Сўнгги хабарлар