Қозоғистонлик оёқсиз туғилган бола Криштиану Роналду билан футбол ўйнади
30 Декабрь 10:42

Қозоғистонлик оёқсиз туғилган бола Криштиану Роналду билан футбол ўйнади

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик оёқсиз туғилган бола Али Турғанбеков жаҳон футбол юлдузи Криштиану Роналду билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Али билан Роналду тўп ўйнаб, бирга расмга тушишди. Видео ва фотоларни UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасига жойлаган.

«Шунинг учун ҳам, жаҳонда энг яхши сенсан... Катта рахмат, Криштиану. Сен менинг жигаримни бахтиёр этдинг», - деб ёзди Хабиб.

Видео ва фотоларни шунингдек болакайнинг ҳам Instagram саҳифасидан кўриш мумкин. Унда Роналду Али учун махсус тўпга имзо қўйиб ҳадя қилгани, Али португалиялик футболчига Қозоғистон шоколадини туҳфа қилгани кўриниб турибди.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Хабиб Нурмагомедов билан Али Алматида учрашганди.

Бунгача эса қозоғистонлик мағрур болакай Кафу, Хулио Сезар, Бебето, Хави каби футбол юлдузлари билан учрашганди.

Ундан да аввал Али Месси, Андрей Шевченко, Неймар, Киллиан Мбаппе, Эдинсон Кавани, Диего Марадона, Мухаммад Салах, Роберто Фирмино каби футболчилар билан, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп билан, шунингдек ўз кумири Ник Вуйчич билан учрашган.


Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив