+7 (701) 759 90 19
USD 419.87 EUR 508.04
RUB 5.7 CNY 65
Янгиликлар

Қозоғистонлик нокаутчи супероғир вазнда WBA титули учун жанг ўтказади

15 Январь 11:07
Баҳам кўринг:
Қозоғистонлик нокаутчи супероғир вазнда WBA титули учун жанг ўтказади

NUR-SULTAN. Kazinform – Мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Жан Кособуцкийнинг (14-0, 13 КО) навбатдаги жангининг санаси маълум бўлди, деб хабар беради Sports.kz.

Ўхшаш янгиликлар

BoxRec.com хабарига кўра Кособуцкий 20 феврал куни Германиянинг Гамбург шаҳрида рингга қайтади. Унинг рақиби 38 ёшли чехиялик Павел Соур бўлади (13-3, 8 КО). 12 раундга мўлжалланган жанг супероғир вазн тоифасида бўш бўлган WBA International камари учун ўтказилади.

Кособуцкийнинг шу кунгача сўнгги жанги ўтган йилнинг 4 августида Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтди ва у ўнинчи раундда поляк боксчиси Камил Соколовскини (10-20-2, 4 КО) нокаутга учратди. Ҳозирда қозоғистонлик боксчи IBO Inter-Continental камарига эга.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив