Қозоғистонлик нокаутчи Аргентинадаги жанг олдидан вазн ўлчашдан ўтди
23 Июнь 10:42

Қозоғистонлик нокаутчи Аргентинадаги жанг олдидан вазн ўлчашдан ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Иван Дичко (11-0, 11 КО) аргентиналик Кевин Эспиндола (7-3, 2 КО) билан жанг олдидан вазн ўлчашдан ўтди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Дичко - 238,9 фунт (108,36 килограмм), Эспиндола эса 255,07 фунт (115,69 килограмм) вазнда. Учрашув 24 июн куни эрталаб Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.

Иван Дичко аввалроқ декабр ойида рингга чиққан эди. У биринчи раунддаёқ россиялик Александр Устиновни (36-6-1, 27 КО) нокаутга учратди.

Кевин Эспиндолага келсак, шу йилнинг апрел ойида у ҳамюрти Науэл Паласиосни (1-7, 0 КО) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив