Қозоғистонлик мусиқачи Иманбек Grammy мукофотига сазовор бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик мусиқачи Иманбек Зейкеновнинг SAINt JHN исмли қўшиқчининг Roses қўшиғига ёзилган ремикси мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Grammy мукофотининг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинди. У тўрт номзоддан бири эди. Кейинроқ репер ўзининг Instagramдаги саҳифасига видео жойлаштирди.

У мукофотни олгач, аввало ота-онасига, жамоасига, менежерига ва уни мукофотга лойиқ топган Grammy ҳакамларига миннатдорчилик билдиради.

«Ҳар қандай мусиқачининг карьерасидаги энг яхши лаҳза - Grammy мукофотини қўлга киритиш. Биз бунга эришдик!», - деб ёзади Иманбек Зейкенов.






Сўнгги хабарлар