Қозоғистонлик ММА устаси япониялик спортчига қарши жанг қилади
26 Май 08:55

Қозоғистонлик ММА устаси япониялик спортчига қарши жанг қилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Машҳур Сингапур промоушени Оne Championship қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Қайрат Ахметов япониялик спортчи билан беллашишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Оnе Championship проумоушени Instagram саҳифасида Оnе 158 турнири 3-июн (жума) куни бўлиб ўтиши маълум қилинди. Ушбу турнирда қозоғистонлик Қайрат Ахметов япониялик спортчи Вада Тацумицуга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчи 2015 йилнинг ноябр ойида енгил вазн тоифасида чемпион бўлган эди.

2017 йилда Қ. Ахметов чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётганда бразилиялик Адриано Мораесуга бой берди.

Муаллиф: Али Ибраев


Янгиликлар

Архив