Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Италиядаги турнирнинг финалига чиқди

27 Ноябрь, 09:04
Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Италиядаги турнирнинг финалига чиқди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик дунёнинг 223-ракеткаси Михаил Кукушкин Италияда ўтказилаётган Андриа турнирининг финалига чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ярим финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 98-ракеткаси, ушбу мусобақанинг 1-ракеткаси венгриялик Мартон Фучович билан куч синашди.

Михаил Кукушкин рақибини 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бир соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Кукушкин эйс қайд этмаган бўлса-да, 11 та брейк-пойнтнинг тўрттасидан фойдаланди. М.Фучович 2 та эйс ва 2 брейк қайд этди.

Финалда М.Кукушкин дунёнинг 197-ракеткаси швейцариялик Леонардо Риди билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Қозоғистонлик теннисчи ўзининг спорт фаолияти давомида яккалик баҳсларида 14 марта челленжер баҳсида ғолиб чиққан. Охирги марта Михаил 2018 йилда Ирвингда (АҚШ) устунлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Кукушкин Италиядаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар