Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Чикагодаги турнирнинг иккинчи босқичига йўлланма олди
10 Август 14:15

Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Чикагодаги турнирнинг иккинчи босқичига йўлланма олди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Чикагодаги (АҚШ) «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи босқичига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, М. Кукушкин илк учрашувини америкалик Говинда Нанда билан ўтказди. Икки соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

М. Кукушкин чорак финал йўлланмаси учун хорватиялик Борн Гойо билан куч синашади. У дунё рейтингида 102-ўринни эгаллаб турган, турнирнинг 1-ракеткаси швейцариялик Хенри Лааксоненни 3:6, 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: sports.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив