Қозоғистонлик Мадина Нуршаева бокс бўйича жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Мадина Нуршаева чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик боксчи 1/8 финалда жанубий кореялик Хонген Чой билан жанг ўтказди.

Мадина учинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Учрашув ҳакамлар қарори билан 5:0 ҳисобида М.Нуршаева фойдасига ҳал бўлди.

Яна бир қозоғистонлик Жазира Орақбаева бугун мусобақани тарк этди. У 52 килограмм вазн тоифасида ҳиндистонлик Сакши Сакшига имкониятни бой берди - 0:5.

Бугун Жайна Шекербекова (54 кг) ўзбекистонлик Нигина Ўктамова билан, Валентина Хальзова (75 кг) венесуэлалик Мариэлис Ириса билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар