Қозоғистонлик ўқувчилар юрак касалликларини даволашга мўлжалланган қурилма яратди

None
QARAǴANDY. Кazinform – Қарағанди шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг 9-синф ўқувчилари Алдияр Нақип ва Алпамис Исабеков юрак касаллигидан азият чекаётганлар учун махсус қурилма яратди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Астана шаҳрида ўтказилган танловда «Имплантация қилинадиган кардиостимуляция ва дефибрилация тизими» лойиҳаси биринчи ўринни эгаллади. Ишни муваффақиятли ҳимоя қилгани учун Алдияр Нақиб Қозоғистон-Британия техника университети грантига сазовор бўлди.

«Бизнинг қурилмамиз тери остига жойлаштирилади, электродлар эса қон томирлари орқали юракка жойлаштирилади. Қурилма дарҳол касалликнинг турини аниқлайди ва махсус электр импульсларини юборади. Бу импульслар юрак мушакларига таъсир қилиб, уларнинг ишини секинлаштиради ёки тезлаштиради», - деди у.

photo

Ўқувчи ушбу лойиҳани Назарбоев интеллектуал мактабларининг Наврўз учрашувларида тақдим этди. Жорий йилда биотиббиёт, муҳандислик ва технологиялар танловида 6 та йўналишда 100 га яқин лойиҳа иштирок этди. Қарағандилик ўқувчиларнинг иши «Ақлли протезлар ва уларнинг элементларини ясаш» номинациясида энг яхши деб топилди.

photo

Қарағанди НИМнинг яна бир ўқувчисии Улан Мустафин «Инсон организмининг функционал ҳолатини мониторинг қилишнинг аппарат-дастурий воситалари» йўналишида 3-ўринни қўлга киритди.

photo

Қарағандилик ўқувчилар Наврўз учрашувларида бешта лойиҳа тақдим этдилар.

Фото: Қарағандидаги НИМ

Муаллиф: Агата Мухамеджанова
Сўнгги хабарлар