Қозоғистонлик ўқувчилар робототехника бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида 2-ўринни эгаллади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар илк бор робототехника бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов ўз сайтида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
«Ўқувчиларимиз яна бир бор жуда юқори савияни намойиш этиб, робототехника бўйича жаҳон олимпиадасида илк бор 2-ўринни қўлга киритди. Мусобақа Германиянинг Дортмунд шаҳрида бўлиб ўтди. Чимкент шаҳридаги Ж. Жабаев номидаги 26-сонли давлат мактаби ва 9-сонли IT-лицей ўқувчилари Иманғали Минжасар ва Бибарис Михаш ғолиб бўлди»

, - деди вазир.

World Robot Olympiad (WRO) 2004 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Қозоғистон 2014 йилдан бери ушбу олимпиада иштирокчиси ҳисобланади.

Бу йил 73 мамлакатдан 365 та жамоа финал босқичида энг яхши ном учун кураш олиб борди.

Саралаш босқичида эса бутун дунёдан 15 000 та жамоа иштирок этди.

Сўнгги хабарлар