Қозоғистонлик ўқувчилар рекордни янгиладилар: Жаҳон Олимпиадаларида 26 та медални қўлга киритишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бу йил қозоғистонлик ўқувчилар ўтган йиллардаги рекордни янгилаб, жаҳон Олимпиадаларида 26 та медални қўлга киритишди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил мамлакат мактаб ўқувчилари математика ва география фанларидан биттадан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, қозоғистонлик ўқувчилар ҳисобида 13 та кумуш медаль бор. Хусусан, мамлакат ўқувчилари физикадан -5 та, математикадан - 3 та, кимёдан 3 та, биологиядан 1 та ва географиядан 1 та кумуш медални қўлга киритди. Ўқувчилар информатика (4), математика (2), биология (2), тилшунослик (1), кимё (1) ва география (1) фанларидан 11 та бронза медалга сазовар бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда халқаро интеллектуал олимпиада иштирокчиларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида олтин медаль соҳибларини 1500 БҲМ, кумуш медални қўлга киритганларни 1000 БҲМ, бронза медалларини қўлга киритганларни 500 БҲМ миқдорида мукофотлар билан тақдирлаш режалаштирилган.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар