Қозоғистонлик ўқувчилар Халқаро физика олимпиадасида тўртта медални қўлга киритишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари физика бўйича Осиё Олимпиадасида битта олтин ва учта бронза медални қўлга киритишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигининг расмий Telegram каналига асосланиб.

Бундан ташқари, олимпиада натижаларига кўра яна иккита мактаб ўқувчиси фахрий ёрлиқларга эга бўлишди. Интеллектуал мусобақада 23 мамлакатдан жамоалар иштирок этишди. Қозоғистондан Нур-Султан, Павлодар ва Тараз шаҳарлари мактаблари ва лицейларидан 8 нафар ўқувчи қатнашди. Уларнинг барчасини тажрибали ўқитувчилар тайёрлашди. Энди улар ғалабалари географиясини кенгайтиришни режалаштирмоқдалар. Олдинда уларни янги халқаро мусобақалар кутмоқда.

Осиё Олимпиадаси иштирокчиларини ўзининг Facebookдаги саҳифасида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов табриклади. Уларга янада кўпроқ муваффақиятлар ва янги марраларни забт этишларини тилаб қолди.

Сўнгги хабарлар