Қозоғистонлик ўқувчилар Европа олимпиадасида энг яхши натижаларни кўрсатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар информатика фани бўйича Европа ўсмирлар олимпиадасида (European Junior Olympiad in Informatics) қатнашиб яхши натижалар кўрсатди, деб хабар берди Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бу йил Олимпиадага 27 мамлакатдан 90дан ортиқ ўқувчи қатнашди. Қозоғистон терма жамоаси аъзолари миллий мусобақалар натижаларига кўра аниқланди.

«Европа Олимпиадаси якунлари бўйича қозоғистонлик ўқувчилар яхши натижаларни кўрсатдилар ва юқори мукофотларга сазовор бўлдилар. Хусусан, Ван Ли олтин медални (Алмати шаҳридаги РФММ), Таймас Корғанбаев кумуш медални (Алмати шаҳридаги № 165 мактаб-лицейи), Адил Султанов бронза медалини (Атирау шаҳридаги вилоят ихтисослаштирилган «Билим-Инновация» лицейи), Рамазан Пердебай - бронза медални (Қарағандидаги Н.Нурмақов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати) эгаллади», - дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидлаб ўтамиз, жорий йилда информатика бўйича Европа ўсмирлар олимпиадаси (EJOI) ташкилий қўмитаси Олимпиадани онлайн тарзда ўтказишга қарор қилди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар