Қозоғистонлик ўқувчилар бир нечта фандан дарс берадиган робот муаллим ясашди

None
None
ТАЛДИҚЎРҒОН. Kazinform – Талдиқўрғонлик ўқувчилар робот муаллим ясашди. Ушбу лойиҳа уларнинг Венгрияда бўлиб ўтган робот техникаси олимпиадасида совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашига имкон берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Роботни Даниил Филимонов, Лина Пак ва алматилик яна бир ўқувчи апрель ойида ясашга киришишди. Уларнинг лойиҳаси аввало вилоят босқичида ғолиб деб топилди. Кейин республикада энг яхши лойиҳа бўлди. Халқаро танловда иштирок этиш учун эса ўқувчилар уни анча мукаммаллаштирди.

Айтишларича, роботни ясашга ярим йилдан ортиқ вақт кетган. Робот муаллим бирнеча фандан дарс беради, айниқса инклюзив болаларни ўқитишда анча қўл келади.

«Ҳозирнинг ўзида роботни исталган муаллим ўзига ёрдамчи қилиб олиши мумкин», - дейди лойиҳа муаллифларидан бири Даниил Филимонов.

Унинг таъкидлашича, робот олдидаги ўқувчининг кимлигини фарқлаб, эшитиш қобилияти суст болаларга гаплашиш имоларини, кўриш қобилиятини йўқотган болаларга брайл алифбосини ўргатади.

Робот устоз ҳозирча фақат инглиз тилида дарс беради. Сабаби халқаро олимпиадада иштирок этиш учун робот мияси инглиз тилида дастурлаштирилган. Аммо эҳтиёж бўлганда қозоқ тилида дастурлаш имкони ҳам бор.

Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар