Қозоғистонлик  ўқувчилар антисептик сепадиган роботни яратдилар
22 Май 12:20

Қозоғистонлик  ўқувчилар антисептик сепадиган роботни яратдилар

ÓSKEMEN. Кazinform - Ўскеменда Болалар йилига бағишланган мактаб ўқувчилари ва талабалар ўртасида IТ-фестивал бўлиб ўтди, деб хабар бера Kazinformди мухбири.

«New generation» деб номланган фестивалда вилоятнинг барча ҳудудларидан мактаб ўқувчилари, коллеж ва олий ўқув муассасалари талабалари иштирок этди. Таълим соҳасида ташкил этилган йирик IТ-кўргазмада болалар ва ёшлар ўз лойиҳаларини тақдим этди, ўзаро фикр ва тажриба алмашди.

«Бугун фестивалда биз лойиҳамиз – антисептик пуркагич роботини тақдим этамиз. У сенсор билан ишлайди, қозоқ тилида бемалол гапиради ва коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича кўрсатмалар беради. Ҳозир ушбу роботни мактабимизга ўрнатдик, – дейди О.Бўкей номидаги 44-сонли лицей-мактаб ўқувчилари Дилназ Набиолда ва Диас Ермуханбетовлар.

Иштирокчилар «Kids Skills», «Maker Fest», «Junior Skills», «Startup-жобалар», «Robotime», «ClusterPro» каби 6 та йўналиш бўйича ўз ишларини тақдим этдилар. Улар орасида хавфсизлик, ўйинлар ва машғулотлар билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиққанлар бор эди.

Фестивал доирасида илмий кўнгилочар платформа тақдим этилди. Бу ерда ташриф буюрувчилар замонавий технологиялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар билан танишиш имконига эга бўлди.



Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Янгиликлар

Архив