Қозоғистонлик ўқувчи Жон Хопкинс университетига таклифнома олди

Фото:
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди шаҳридаги Назарбоев Интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси Адина Жайлова Жон Хопкинс университетига (John Hopkins University) таклиф олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жонс Хопкинс университети АҚШнинг энг яхши ўнта университетлари қаторига киради, QS университетларнинг жаҳон рейтингида 24-ўринни эгаллаган. Университетга кириш рейтинги 6,5% ни ташкил қилади. Демак, ҳар йили минглаб абитуриентларнинг атиги 6 фоизи мазкур муассасага ўқишга таклиф қилинади.

Адина шунингдек, University of Pittsburgh, Michigan State University ва Northeastern University каби таълим муассасаларидан таклифнома олди.

John Hopkins University таълим муассасасида қарағандилик Адина Жайлова биокимё бўйича ўқишни режалаштирмоқда.

«Иккинчи курс охиригача аниқ бир касбни танлашим мумкин. Мен PhD илмий даражасини олиб, Қозоғистон илм-фани ривожига ҳисса қўшмоқчиман», - дейди у.

Жонс Хопкинс университети - АҚШдаги биринчи илмий университетдир. Бугунги кунда ушбу муассаса АҚШдаги бошқа академик муассасаларга қараганда тадқиқотга кўпроқ пул сарфлайди. Шунингдек, у АҚШдаги ўқитиш ва тадқиқотни бирлаштириб, таълимни инқилоб қилган биринчи муассаса сифатида ҳам танилган. Бугунги кунда университет битирувчилари орасида 27 нафар Нобел мукофоти совриндорлари бор.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Фото: Қарағандидаги Назарбоев интеллектуал мактаби


Сўнгги хабарлар