Қозоғистонлик ўқувчи физика бўйича Европа олимпиадасида ғолиб чиқди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил физика бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси биринчи марта Европа Физика Олимпиадаси-2020 (EuPHO 2020)да иштирок этди. Олимпиада 2020 йил 20-26 июль кунлари масофадан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform «Дарын» маркази матбуот хизматига таяниб.

Физика бўйича Европа Олимпиадаси - бу фан, билим ва муаммоларни ечишга қизиқадиган иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган физика бўйича халқаро минтақавий олимпиада.

Бу йил масофавий олимпиадада дунёнинг 57 мамлакатидан 250 нафар ўқувчи иштирок этди.

Қозоғистон миллий терма жамоасида 2019 йилги Республика олимпиадасининг ғолиб ва ​​совриндорлари бўлган беш нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этишди.

Олимпиада икки тур бўйича ўтказилди: экспериментал ва назарий физика.

Олимпиада якунида Қозоғистон терма жамоаси аъзоси, Шарқий Қозоғистон «Билим инновация» ихтисослаштирилган лицейи ўқувчиси Мағауин Расул 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳиби бўлди. Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар 8-мактаб-лицейи ўқувчиси Драганчук Антон ҳамда Республика физика-математика мактаби ўқувчиси Қалдибаев Рауан кумуш медални қўлга киритди. Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар 8-мактаб-лицейи ўқувчиси Қоблан Мирас бронза медал эгаси бўлган бўлса, Республика физика-математика мактабининг ўқувчиси Алексей Янченко диплом билан тақдирланди.
Сўнгги хабарлар