Қозоғистонлик кутубхоначилар Туркияда малака оширади

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон кутубхоначилари Анқара шаҳридаги Туркия Президенти маъмурияти қошидаги Миллий кутубхонада малака ошириш курсидан ўтади, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Таълим жараёни мутахассисларнинг Туркия кутубхоналари фаолияти билан яқиндан танишиши, хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиши учун ташкил этилади. Хусусан, нодир нашрлар тўпламлари билан ишлаш, реставрация, кутубхоналарни ахборотлаштириш жараёни, замонавий библиографик тадбирлар ва бошқалар ҳақида қўшимча билимларга эга бўладилар.

Айни пайтда зарур ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

– Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳар йили яқин ва узоқ хорижда давлат маданият ташкилотлари ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Илгари музейлар, музей-қўриқхоналар, мусиқали ва драма театрлари ходимлари, либослар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчиларни қайта тайёргарликдан ўтказган эдик. Бугунги кунда Қозоғистон кутубхоналарида нодир нашрлар билан ишлайдиган ва китобларни реставрация қилиш билан шуғулланувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш ниҳоятда муҳим», — деди Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Нурғиса Дауешов.


Сўнгги хабарлар