Қозоғистонлик курашчилар Сурдлимпиада ўйинларида тўртта медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳрида ўтказилаётган 24-ёзги Сурдлимпиада ўйинларида қозоғистонлик полвонлар юнон-рум кураши бўйича совринли ўринларни қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб хабар беради.

130 кг вазн тоифасидаги қозоғистонлик Шонку Хайратхаан финал баҳсида туркиялик спортчи Меҳмет Юсални яққол устунлик билан мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланди. Аввалроқ, Хайратхаан 2017 йилги 23-сурдлимпиада ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган эди.

97 кг вазн тоифасида Асилан Тажиев эронлик спортчига имкониятни бой бериб, мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.

Нуржан Асан (77 кг) ва Алдияр Балташев (60 кг) учинчи ўрин учун курашда рақибларини мағлубиятга учратиб, мамлакат ғазнасига иккита бронза медалини қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги Сурдлимпиада ўйинларида дунёнинг 100 та давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Ўйинлар 2022 йил 15 май куни ёпилади.

Сўнгги хабарлар