Қозоғистонлик курашчи жаҳон кубогида ғалаба қозонди

None
QYZYLORDA. Кazinform – Руминиянинг Констанца шаҳрида қозоқ кураши бўйича ўтказилган жаҳон кубогида бу йил «Қозоғистон барси» деб топилган қизилўрдалик курашчи Мақсат Исғабилов ғолиб бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жаҳон кубогига дунёнинг 15 давлатидан курашчилар ташриф буюришди.

Мусобақа баҳсларида Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва ​​совриндорлар медаллар билан бирга пул мукофотлари билан тақдирланди.

100 килограммдан юқори вазн тоифасида мамлакатнинг энг яхши курашчиси Мақсат Исағабилов раыибларга имкон бермади.

Саккиз вазн тоифасидан еттитасида қозоғистонлик спортчилар кучли эканини кўрсатди.

Улардан Бекжан Тўлепов, Марат Ниғматуллаев, Нурболат Мирзанов, Сафуан Муратбеков, Еламан Қойшибаев ва Асет Ахметжанов чемпион бўлди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар