Қозоғистонлик курашчи Бекбол Нурланули икки карра Осиё чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Бекбол Нурланули белбоғли кураш бўйича иккинчи бор Осиё чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди ва унда Туркманистон, Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон каби 12 давлатдан эркаклар ва аёллар иштирок этди.

100 килограмм вазн тоифасида Ақмола вилояти спортчиси Бекбол Нурланули олтин медални қўлга киритди.

Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Нурлан Мауленули таъкидлаганидек, Бекбол чемпион бўлган ягона қозоғистонлик бўлиб, у иккинчи марта қитъа чемпионатида ғолиб чиқди.

Сўнгги хабарлар