Қозоғистонлик конькичи жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Фото:
ASTANА. Кazinform - Алина Дауранова конькида югуриш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

Турнир Германиянинг Инцель шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 23 давлатдан 149 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида 500 метр масофага баҳсларда қатнашган Алина маррага учинчи бўлиб етиб келди ва терма жамоа ҳисобига совринни қўшиб қўйди. Италиялик спортчи Серена Пергер олтин медални қўлга киритган бўлса, кумуш медал нидерландиялик Ангел Далеманга насиб этди.

Сўнгги хабарлар