Қозоғистонлик қиличбозлар Осиё чемпиони бўлишди

None
ASTANA. Kazinform - Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий турнирининг финалида қозоғистонликлар «олтин»ни қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистонликлар Жанубий Корея терма жамоасини мағлуб этишди – 45:35. Богдан Лукин, Габидин Мустафин, Георгий Тинников ва Александр Федотовдан иборат жамоанинг ўйини «олтин» билан тақдирланди. Бунгача Александр Федотов яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритган эди.

«Бу «олтин» қиличбозликнинг умумий муваффақиятига қўшилган салмоқли ҳисса бўлиб, ёш вакиллари Тошкентда бир қатор кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланди. Жаҳон қиличбозлик элитаси қаторидан жой олган катта ёшли қиличбозларимиз учун муносиб ўринбосар етишиб чиқаётгани қувонарлидир. Спортчиларимиз ва мураббийлар штаби амалга оширилган машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва сизларни Осиё чемпионатининг муносиб «олтин»и билан чин қалбимиздан табриклаймиз!», - дейилади федерация хабарида.


Сўнгги хабарлар