Қозоғистонлик иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқлигини онлайн тарзда текширишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқлигини мустақил равишда онлайн тарзда текширишлари мумкин. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ билан биргаликда иш берувчиларга меҳнат қонунчилиги, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хизматлар кўрсатадиган «Онлайн меҳнат маслаҳатчиси» тажриба хизматини ишлаб чиқди ва ишга туширди. У иш берувчиларга ўз фаолиятини меҳнат қонунчилиги,жумладан меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларга мувофиқлигини текшириш имконини беради», — дейилади вазирлик хабарида.

Хизмат иш берувчилар учун меҳнат ҳужжатларини тайёрлаш ва юритиш жараёнини осонлаштириш ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш учун рақамли воситаларни жорий этиш орқали мамлакат корхоналарида меҳнат шароитларини яхшилаш учун мўлжалланган. Онлайн меҳнат маслаҳатчисидан фойдаланиб, иш берувчилар меҳнат қонунчилигининг 0ирраларини тушунишлари, шунингдек, ўз ҳаракатларининг қонунга мувофиқлигини аниқлашлари ва Давлат меҳнат инспекциясининг талаблари бўйича тезкор тушунтиришлар олишлари мумкин.

«Ушбу хизмат доирасидаги текширувлар махфий ҳисобланади ва иш берувчилардан олдиндан рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди, меҳнат шароитлари, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича умумий сўровномани тўлдириш кифоя. Текширув натижаларига кўра, хизмат Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари бузилганлигини кўрсатишдан ташқари, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беради. Шундай қилиб, иш берувчи онлайн меҳнат маслаҳатчиси ёрдамида, ўз муаммоларини олдиндан ишлаб чиқиш, барча тавсияларга риоя қилиш ва содир бўлган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш билан ҳар томонлама текширувдан ўтган тақдирда қарорлар ва маъмурий жарималардан халос бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтда хизматда ўз-ўзини имтиҳон қилиш учун бир нечта турли мавзулар мавжуд: ишга қабул қилиш ва иш тартибидан тортиб, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари, шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар учун ишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Анкеталар 12 та тематик назорат рўйхатига жойлаштирилган ва иш берувчиларга қоидабузарликларнинг жиддийлигини аниқлашга ёрдам берадиган 80 га яқин саволдан иборат.

Хизмат қуйидаги ҳаволада мавжуд: https://inspector.еnbek.kz. Тегишли баннер https://еnbek.kz порталида жойлаштирилган

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар