Қозоғистонлик икки боксчи қиз Осиё чемпионати финалига чиқди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Қозоғистон аёллар терма жамоасининг икки нафар аъзоси финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Улар – 70 кгда Жасмин Қизатова ва 81 кгда Гулсая Ержан.

Жасминнинг рақиби ўзбекистонлик Азиза Зокирова бўлса, Гулсаянинг рақиби таиландлик Порнипа Чутидир.

Финал 25 январ куни Астана вақти билан соат 13:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, қитъа миқёсидаги мусобақада мамлакат эркаклар терма жамоасидан олти нафар боксчи финалга чиқди.

Улар орасида Санжар Ташкенбай (48 кг), Нурсултан Алтинбек (54 кг), Маҳмуд Сабирхан (57 кг), Абзал Серик (67 кг), Сабиржан Аққалиқов (71 кг) ва Диас Молжигитов (75 кг) бор.

Финалда тўрт нафар қозоғистонлик боксчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан куч синашади.

Фото: prosports.kz

Муаллиф: Жанат Қапалбекова


Сўнгги хабарлар