Қозоғистонлик хонанда «Icon Music Fest» фестивалининг Гран-присини қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хонанда Алтиншаш Муқатаева Сочида бўлиб ўтган «Icon Music Fest» фестивалининг Гран-присини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Е.Рахмадиев номидаги Давлат академик филармонияси мумтоз ва эстрада вокал бўлими артисти Алтиншаш Муқатаева Сочи шаҳрида (Россия) ўтказилган «Icon Music Fest» халқаро фестивалида иштирок этди. Беш кун давомида турли мамлакатлардан таклиф этилган санъаткорлар маҳорат дарслари ва таниқли ижрочиларнинг концерт дастурларида иштирок этишди. Бутун дунёдан 100 нафар санъаткор иштирок этган қўшиқ фестивалини 25 минг киши томоша қилди. «Icon Music Fest» фестивалида Алтиншаш Муқатаева Гран-прига сазовор бўлди», - дейилади ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Алтиншаш Қозоғистон жамоатчилигига таниш хонанда. Ногиронлар аравачасига ўтирса ҳам, имконсиз нарса йўқлигини, орзулар ҳар қандай чўққига етаклашини тақдири билан исботламоқда.



Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар