Қозоғистонлик хоккейчи «Барс» клубига қайтди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик хоккейчи Дмитрий Шевченко Астананинг «Барс» клубига қайтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Барс» хоккей клуби хабарига кўра, ҳужумчи билан шартнома 2023 йилнинг 30 апрелига қадар тузилган.

Д.Шевченко номи қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш. У тўрт йил давомида «Барс» шарафини ҳимоя қилди.

Хоккейчи жорий мавсумни «Авангард» жамоасида бошлади. Дмитрий Омск клуби таркибида ҚХЛда 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Д.Шевченко «Барс»да 95-рақам билан чиқиш қилади.

Пойтахт клуби 35 очко билан Қитъа хоккей лигаси Шарқий конференциясида 9-ўринда бормоқда. Андрий Скабелка шогирдлари плей-оффга чиқиш имконини берадиган кучли саккизликка кириши учун бўлажак ўйинларда очко йўқотмасликлари керак.

«Барс» навбатдаги учрашувини Астанада 6 декабр куни «Ак Барс» (Қозон) жамоасига қарши ўтказади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар