Қозоғистонлик Grammy совриндори АҚШда яна битта мукофотни қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳамюртимиз диджей Иманбек Зейкенов дунё даражасидаги мусиқа мукофотига сазовор бўлди, деп хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун эрталаб АҚШда дунё даражасидаги Billboard Muzic Awards мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу мусиқа мусобақасида ҳамюртимиз Иманбек Зейкеновнинг (Imandek) «Roses» композициясига ёзган ремикси Top Danse/Electronic Song йўналиши бўйича ғолиб бўлди.

Бу ҳақда Billboard Music Awards мукофоти расмий сайтида ёзилган.

Шунингдек, диджей ўзининг Instagram саҳифасида мазкур қувончли хабарни дўстлари билан бўлишди.

«Billboard Music мукофотини олдим, бу худди Grammy мукофоти кабидир», - деб ёзди у.

Эслатиб ўтамизки, бу йил март ойида Иманбек Зейкенов юқорида таъкидланган асари учун машҳур «Grammy» мукофотини ютиб олишга мушарраф бўлган эди.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар