Қозоғистонлик гимнастикачилар Таиландда Осиё чемпионатида «олтин»ни қўлга киритди
27 Июнь 07:11

Қозоғистонлик гимнастикачилар Таиландда Осиё чемпионатида «олтин»ни қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Паттая шаҳрида (Таиланд) бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Қозоғистон терма жамоаси гуруҳ машқларида қитъа чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Спортчи қизлар ҳалқа билан якуний машқ бажаришда 30 очко жамғариб, биринчи бўлди.

Ўзбекистон спортчилари иккинчи, япониялик гимнастикачилар бронза медалини қўлга киритди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив